Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимининг тузилмаси тасдиқланди

17.08.2017

 

Президентнинг 4.08.2017 йилдаги ПҚ-3172-сон қарори билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси, шунингдек вазирликнинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва туманлардаги ҳудудий бўлинмалари тузилмалари тасдиқланди. Шунингдек, алоҳида рўйхат билан ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари тузилмасига кирадиган ташкилотлар келтирилган.

 

Бундан ташқари,  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2 та ташкилоти тугатилмоқда, яна 32 таси қайта ташкил этилмоқда. Шунингдек, қарор билан "Ўзсувтаъмирфойдаланиш" Республика бошқармаси таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати белгиланди.

 

Қатор объектлар давлат улушини ошириш ҳисобига баланс қийматида берилади:

 

  • "Деҳқонсавдо" ДУК - "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХКнинг устав жамғармасига;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги "ММТП Агроинтехника" ДУК, Сирдарё вилоятидаги "ММТП ЮКО" ДУК - "Ўзагротехсаноатхолдинг" ХКнинг устав жамғармасига;
  • "Biosifat" Республика марказий лабораторияси - "Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг устав жамғармасига.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум