Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш тизимида – ўзгаришлар

18.04.2018

 

Президентнинг 17.04.2018 йилдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 


Ҳужжатда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигига[1] бўлинганлиги қайд этилган ҳамда ушбу идораларнинг асосий вазифалари белгиланган. Ушбу соҳаларни бошқариш тизимида ўзгаришлар давом этмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Ташкил этилган органлар

Т/р

Ташкил этилган орган

Негизида ўзгаришлар амалга оширилаётган орган(лар)

1.

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (1.07.2018 йилдан)

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги

Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказ

2.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази

Ғўза уруғчилиги республика маркази

Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази

3.

Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш, инновация технологияларини жорий қилиш ва ходимларни рағбатлантириш жамғармаси

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

5.

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси

 

Бунда идора ва муассасаларни ташкил этиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тугатилаётган идоралар ва муассасалар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

2018 йил 1 августдан тугатилаётган органлар

Т/р

Муассаса номи

1.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси

2.

Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси

3.

Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси

4.

«Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси

5.

«Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази



Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.




[1] Бу бироз илгари Президентнинг 12.02.2018 йилдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5330-сон Фармони асосида амалга оширилган эди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум