Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қисқа муддатли текширишлар қандай ўтказилади?

06.01.2017

29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  Қонун билан 24.12.1998 йилдаги 717-I-сон «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.

 

Қисқа муддатли текширишлар: тушунча, асослар ва ўтказиш тартиби

 

Қонунга қисқа муддатли текшириш тушунчаси киритилди. Бу назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадиган текширишдир.

 

Текширишларнинг ушбу тури назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига кўра режадан ташқари текшириш тарзида жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

 

Қисқа муддатли текшириш ўтказилиши учун қуйидагилар асос бўлади:

  • махсус ваколатли орган (Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши)нинг текширилаётган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текшириш ўтказишнинг мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабаблари кўрсатилган қарори;
  • текширишни амалга оширувчи тегишли назорат қилувчи органнинг махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган  буйруғи. 

 

Муқобил текширишлар ўтказилмайди

 

Қонундан муқобил текшириш тушунчаси, асослари ва ўтказилиш тартиби чиқариб ташланди, чунки 1.01.2017 йилдан текширишларнинг мазкур тури, шу жумладан, жиноят ишлари бўйича тергов доирасида бекор қилинди.

 

Банкларда режали текширишлар беш йилда бир маротаба ўтказилади

 

Хусусий банклар ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилади.

 

Қонунга айрим бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган. Тузатишлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда  «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 

 Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Мавзуга оид материаллар:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади


 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум