Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

«Қизилқумцемент» клинкер ишлаб чиқариш бўйича IV линияни қуради

29.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 27.08.2020 йилдаги «Қизилқумцемент» АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 522-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

  • «Қизилқумцемент» АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда – инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш доирасида капитал қўйилмаларнинг умумий қиймати 112 639,9 минг евро эквивалентига тенг бўлган инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилган;
  • инвестиция лойиҳасини амалга ошириш «Қизилқумцемент» АЖнинг 92 829 минг евро эквиваленти миқдоридаги маблағлари ва «Ҳамкорбанк» АТБнинг 19 810,9 минг евро эквиваленти миқдоридаги кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Қарор билан белгиланишича:

  • «Қизилқумцемент» АЖ инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ва «Ҳамкорбанк» АТБ кредитидан мақсадли фойдаланилиши ва лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъул қарз олувчи ҳисобланади;
  • қарз ва у билан боғлиқ харажатлар «Қизилқумцемент» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади;
  • инвестиция лойиҳаси «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида (Engineering Procurement Construction) «fast-truck» услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) амалга оширилади;
  • лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб кириладиган технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналар, технологик ҳужжатлар – Ўзбекистонда аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.

 

2021 йил декабрь ойи инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати этиб белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2020 йилдан кучга кирган.


Баҳодир Қаюмов.