Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчилик ЖСТ қоидалари билан уйғунлаштирилади

20.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 15.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-908-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат билан 5 та қонунга қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти нормаларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Саноат мулки объектлари учун мажбурий лицензия

 

Қайси муддат кечроқ тугашига қараб, патент рўйхатга олинган санадан эътиборан 3 йил ёки патент олиш учун талабнома берилган санадан эътиборан 4 йил мобайнида саноат мулки объектидан етарли даражада фойдаланилмаса бу бозорда тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар таклифи етарли эмаслигига олиб келиши мумкин. Бу ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланишни хоҳловчи ҳар қандай шахс патент эгаси лицензия шартномасини тузишни рад этган тақдирда ўзига мажбурий оддий (номутлақ) лицензия бериш юзасидан судга мурожаат қилиши мумкин.

 

Агар патент эгаси унинг саноат мулки объекти муҳим техник ютуқ эканлигини ва бошқа муҳофаза ҳужжати эгасининг саноат мулки объекти олдида катта иқтисодий аҳамиятга эгалигини исботласа, суд унга мажбурий лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

 

Мажбурий лицензия, биринчи навбатда, республика ички бозорининг эҳтиёжларини таъминлаш учун берилиши керак.

 

Винолар рекламаси

 

Эндиликда чет элда ишлаб чиқарилган кўпикланадиган винони (илгари – фақат республикада ишлаб чиқарилган) реклама қилишга йўл қўйилади.

 

Дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда махфийлик

 

Таркибида янги кимёвий моддалар мавжуд бўлган дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этилган махфий ахборот ариза берувчи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 6 йил мобайнида унинг розилигисиз ошкор қилиниши ва ундан тижорат мақсадларида фойдаланилиши мумкин эмас.

 

Маълумот учун: янги кимёвий модда –патентга лаёқатлилигидан қатъи назар, республика ҳудудида илгари рўйхатдан ўтказилмаган ҳар қандай кимёвий бирикма.

 

Кўрсатилган ахборотни ариза берувчининг розилигисиз ошкор қилишга ва ундан фойдаланишга суднинг қарорига асосан, қуйидаги ҳоллардан бири мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади:

  • дори воситасини етказиб бериш ҳажми республикада давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 12 ой мобайнида аҳолининг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаганда;
  • рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш ҳоллари аниқланганда.

 

Товар белгисига доир гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги

 

Товар белгиси эгасининг ҳаракатлари белгиланган тартибда инсофсиз рақобат факти деб топилган тақдирда, товар белгисига доир гувоҳнома унинг бутун амал қилиш муддати давомида тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (илгари – у рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги ахборотномасида эълон қилинган санадан эътиборан 3 йил мобайнида).

 

Давлат божлари

 

Ихтиролар ва фойдали моделларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш (ариза бериш, экспертизадан ўтказиш, рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва патентлар бериш, шунингдек патентларнинг амал қилишини сақлаш) чоғида қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун бож – 90 фоизни;
  • таълим олувчи шахслар, илмий ва илмий-педагогик ходимлар учун – 30 фоизни;
  • юридик шахс бўлган кичик тадбиркорлик субъектлари, давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотлари ва илмий ташкилотлар учун – 25 фоизни ташкил этади.

 

Шунингдек, норезидентлар ва резидентлар учун давлат божи миқдорлари бирхиллаштирилди. Масалан, давлат хизматлари марказларида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда давлат божи миқдори БҲМнинг 1 бараварини ташкил этади (илгари – БҲМнинг 10 баравари).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16