Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчилик палатасида “ҳукумат соати” жорий этилади, Сенат ҳокимлар ҳисоботларини эшитади

12.01.2018

 

Бу 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сонЎзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун билан кўзда тутилган.

 

Хўжалик бошқаруви органлари ҳам парламент сўрови олади

 

Тузатишлар парламент сўровини, депутат ёки сенатор сўровини хўжалик бошқаруви органларига юбориш ҳуқуқини беради. Илгари бу ваколат фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига (вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ҳ.к.) татбиқ этилган.

 

Маълумот учун: Хўжалик бошқаруви органлари – бу қоидага кўра, қуйидаги шакллардан бирида фаолият кўрсатадиган хўжалик бирлашмалари:

  • таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари. Масалан: «Ўзагроэкспорт» АЖ, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ ва ҳ.к;
  • муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кўмаклашиш учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошқариш ҳуқуқисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йўли билан ихтиёрийлик асосида ташкил қилинадиган уюшмалар. Масалан: «Ўзбекозиқовқатзахира», «Ўзбекзаргарсаноати», «Ўзтўқимачиликсаноат» ва ҳ.к.

 

Эслатиб ўтамиз, парламент сўровини, сенатор ёки депутат сўровини кўриб чиқишда қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилган.

 

Парламентда кимлар эшитилади

 

Қонунчилик палатасида бир ойда бир марта «ҳукумат соати» ўтказилади. Уни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда қуйи палата Кенгаши томонидан белгиланади. Унинг асносида Ҳукумат аъзолари депутатларнинг саволларига жавоб беради.  Улар саволларни олдиндан 10 кун олдин олишади. Аниқ саволга айнан ким жавоб беришини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. «Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин.

 

Ўз навбатида, Сенат энди ўз мажлисида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин. Бу тўғрисида қарор қабул қилиниб, олдиндан ҳокимларга юборилади. Ҳисоботларни эшитиш якунлари бўйича ҳам Сенатнинг қарори қабул қилинади.

 

Маълумот учун: Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қарорлари – норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Тегишинча Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси томонидан тасдиқланади, шундан сўнг расмий манбаларда эълон қилинади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 10.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16