Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Қоракўл» ЭИЗ малакали мутахассислар билан тўлдирилади

21.07.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 йилдаги «Қоракўл» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 357-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан «Қоракўл» ЭИЗ дирекцияси» ДУК тузилмаси ва устави тасдиқланди.

 

Бухоро вилояти ҳокимлигига қуйидагилар юклатилди:

  • Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Қоракўл» ЭИЗнинг бош режасини «Қоракўл» ЭИЗ дирекцияси» ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобига ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • «Қоракўл ЭИЗ дирекцияси» ДУК учун Қоракўл тумани ҳокимлигининг маъмурий биносидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур инвентарлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини ва «Қоракўл ЭИЗ дирекцияси» ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобига кейинчалик замонавий маъмурий бино қурилишини таъминлаш;
  • «Қоракўл ЭИЗ дирекцияси» ДУКни малакали мутахассислар билан тўлдириш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириб бориш.

 

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • «Қоракўл ЭИЗ дирекцияси» ДУКнинг директори Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
  • ЭИЗ ҳудудида ер майдонларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи асосида ажратишда тўловларни ўн икки ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-02-23
  • USD:12508.00 (+0.00) сум
  • EUR:13574.93 (+0.00) сум
  • RUB:134.31 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг