Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маркировкаланган товарларнинг ЭҲФни шакллантиришда маркировка коди акс этмаса Иссиқхона хўжаликлари ПФ-181 Фармон бўйича қандай имтиёзларга эга бўлади 2026 йилда транспорт-логистика марказлари фаолиятида нималар ўзгаради 2026 йилда транспорт-логистика марказлари фаолиятида нималар ўзгаради

Қорақалпоғистонда аграр соҳага субсидия берилади

02.07.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2024 йилдаги “2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 348-сон қарори қабул қилинди.

 

Вақтинчалик низомга кўра, пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.

 

Субсидия олиш учун аризалар «Agrosubsidiya»  ахборот тизими орқали берилади. Ишчи гуруҳ 3 кун ичида жойига чиққан ҳолда ерларни талабга мувофиқлигини ўрганиб хулоса тайёрлайди.

 

Ишчи гуруҳ ҳулосаси асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Биринчи босқичда субсидиялар 2024 йилда Амударё, Тўрткўл ва Беруний туманларидаги лойиҳаларни,  2025 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-10-14
  • USD:12149.55 (+0.00) сум
  • EUR:14087.40 (+0.00) сум
  • RUB:150.44 (+0.00) сум