Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ҚТЭМ давлат ҳисобига қўйилади

27.07.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 23.07.2020 йилдаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 452-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Энергетика вазирлигига "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар:

  • қайта тикланувчи энергия манбаларидан (ҚТЭМ) энергия ишлаб чиқарувчиларга ягона идентификация рақамини онлайн режимида тақдим этиш;
  • мазкур қарор билан белгиланган тартиб ва талабларга мувофиқ ҚТЭМдан ишлаб чиқариладиган энергия бўйича ҳисоботларни электрон шаклда онлайн режимда тақдим этиш;
  • ҚТЭМдан ишлаб чиқариладиган ва (ёки) етказиб бериладиган энергияни ҳисобга олиш бўйича маълумотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базасини ташкил қилишни таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиб жорий этиш топширилди.

 

Шунингдек, ҳужжат билан:

  • Ягона маълумотлар базасини жорий этиш бўйича ишларни молиялаштириш манбалари белгиланди;
  • Ягона маълумотлар базасини Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизими билан интеграциялаштиришни таъминлаш топширилди.

 

Низомда ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш схемаси келтирилган.

 

Энергия ишлаб чиқарувчилар идентификация рақамини олиш учун Энергетика вазирлигига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аризани Ягона маълумотлар базаси орқали тақдим этади:

  • энергия ишлаб чиқарувчилар: юридик шахслар учун - реквизитлари (жойлашган манзили); жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун - ФИО ва яшаш (почта) манзили;
  • энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ҚТЭМнинг тури (қуёш, шамол, биогаз, геотермал ва бошқалар);
  • ҚТЭМнинг қурилмаларини ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарган давлат ва ишлаб чиқарилган санаси, энергия ишлаб чиқарувчи асосий қурилмаларнинг тури ва қуввати, мувофиқлик сертификати мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ишга тушириш санаси.

Шунингдек, Низомда энергия ишлаб чиқарувчиларга идентификация рақами бериш ва ҚТЭМ қурилмалари ёрдамида ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш баён этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16