Президентнинг 28.09.2016 йилдаги ПҚ–2615-сон қарори билан 2016-2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қурилиш индустриясига инвестициялар жалб этилмоқда
Қурилиш индустриясига инвестициялар жалб этилмоқда
27.12.2016

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлаш негизида қурилиш индустриясининг ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар;
- минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлаш негизида қурилиш индустриясининг экспортга мўлжалланган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати.
Тасдиқланган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) Ускуналарнинг аниқ рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
Янги сонларда ўқинг
2026, 12 май№ 19
- Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
- 2026 йилда таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- Чет эллик туристларга сотилган турларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш
- ККУ бошқарув соҳаси тўлиқ рақамлаштирилади
- Назорат-касса техникасини назорат-касса техникасини ким қўллаши керак


