Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга – солиқ ва божхона имтиёзлари, кредитларни қоплаш

27.05.2019

Рус тилида ўқиш

Ушбу ва қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид бошқа чора-тадбирлар Президентнинг 23.05.2019 йилдаги қарорида назарда тутилган. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Яқин йилларга қатор истиқболли лойиҳалар белгиланди

 

2019-2021 йилларда қурилиш материаллари саноати соҳасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар рўйхати (кейинги ўринларда – Рўйхат) тасдиқланди. Уларни биргаликда молиялаштириш учун халқаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг 500 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш ва фойдаланиш кўзланмоқда. Молиялаштириш миқдори импорт орқали келтириладиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг қиймати миқдорига тенг бўлади, бироқ лойиҳа бўйича умумий капитал харажатларнинг 70%идан ошмайди.

 

Тадбиркорларга имтиёз ва преференциялар

 

2019 йил 1 июлдан бошлаб:

  • маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт қилинаётган маҳсулотини сертификатлаштириш бўйича харажатлари “Ўзстандарт” агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади;
  • тадбиркорлик субъектларининг солиққа тортиш базаси 5 йил давомида тенг улушларда норуда фойдали қазилма бойликлари конларини ўзлаштириш учун зарур бўладиган муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини қуриш харажатлари миқдорига, бироқ энергетика ва транспорт вазирликлари томонидан белгиланадиган нормативларга мувофиқ ҳисобланадиган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтирилади;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда – Давлат жамғармаси) қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга қадар жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашни бошлайди. Миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз қоплаш миқдори МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошган миқдорида, бироқ 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар бўйича қоплаш белгиланган ставканинг 40%и миқдорида, бироқ 4 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорни ташкил қилади;

бундан ташқари, Давлат жамғармаси томонидан бундай кредитлар бўйича кредит суммасининг 50%игача, бироқ 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади.

  • тегишли синовлардан ўтган ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати берилган қурилиш материаллари қурилиш ишларида қўлланилиши мумкин;
  • техноген минерал ҳосилаларнинг тури ёки кўриниши, уларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳамда уларни сақлашнинг кон-техникавий шарт-шароитларини тавсифловчи маълумотлар тадбиркорлик субъектларига уларнинг сўровига асосан бепул тақдим этилади.

 

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январга қадар тасдиқланган рўйхат (ҳозирги пайтда эълон қилинмаган) бўйича олиб келинаётган хомашё божхона божларини тўлашдан озод этилади.

 

Хом ашё қазиб олиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми оширилади

 

2019-2025 йилларда:

  • геология-қидирув ишларини олиб бориш асосида қурилиш индустриясининг хом ашё базаси ҳажмларини оҳактош бўйича – 13,1 млн тоннага, гипс тоши бўйича – 1,8 млн тоннага, лойсимон компонентлар, ғишт хомашёси, кварц қуми бўйича – 1 млн тоннага, кўчган тоғ жинслари (базальт) бўйича – 0,1 млн тоннага, тош-шағал материаллар бўйича – 5,6 млн метр кубга;
  • ишлаб чиқариш ҳажмларини обойлар бўйича – 47 баробардан ортиқ ҳажмга, йиғилган паркет панеллари ва плиталари бўйича – 19 баробарга, ёғоч қириндили плиталар ҳамда ёғоч ва бошқа ёғочбоп материаллардан тайёрланган плиталар бўйича – 15 баробарга, газбетон блоклари бўйича – 7 баробарга, лак-бўёқ материаллари ҳамда энергия ва иссиқликни тежовчи флоат-технология асосида ишлаб чиқарилган архитектура-қурилиш ойнаси бўйича – 4 баробарга, базальтдан тайёрланадиган композит арматура бўйича – 3 баробарга ва цемент бўйича – 2 баробарга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Янги стандартлар ва ҚНваҚ қабул қилинади

 

Қуйидагилар:

  • 2021 йилнинг 31 декабрига қадар давлат томонидан қўллаб-қувватлаш орқали қабул қилинадиган қурилиш материаллари соҳасидаги халқаро стандартлар рўйхати;
  • 2019 йилда қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган қурилиш меъёрлари ва қоидалари рўйхати тасдиқланди.

 

Лицензия талаблари қатъийлашади ва энергия тежамкорлик мезонлари жорий қилинади

 

Норуда фойдали қазилма бойликлар мавжуд ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича лицензиялар бериш тартиби такомиллаштирилади. Айнан: мурожаатчилар зарур малакали мутахассисларга эга бўлиши ҳақидаги мажбурий лицензия талаби жорий этилади. Таклифлар бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Энергия тежамкорлик мезонларига мувофиқ келмайдиган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар 2021 йил 1 январга қадар кўмирдан ва табиий газга муқобил бўлган бошқа ёқилғи турларидан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилади. 1 сентябрга қадар энергия тежамкорлик мезонларига мувофиқ келувчи меъёрлар ва мезонлар тасдиқланади. Тадбиркорлар мамлакатда қазиб олинадиган кўмирнинг прогноз ҳажмлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги йиллар ва ҳудудлар кесимидаги маълумотлардан эркин фойдаланишлари мумкин.

 

Диққат марказида – кадрлар ва ташкилий масалалар

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Бухоро муҳандислик-технология институти, Жиззах ва Фарғона политехника институтларида “Қурилиш материаллари, буюмлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш технологиялари”, “Йиғма темирбетон, бетон қурилмалар ва буюмларни ишлаб чиқариш”, “Материалшунослик ва янги турдаги қурилиш материаллари технологияси (турлари бўйича)”, “Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси” таълим йўналишларида кадрлар тайёрлашни бошлайдилар. Ўқув шакллари - кундузги ва сиртқи.

 

Бундан ташқари, техника йўналишидаги олий таълим муассасаларига 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб қурилиш материаллари саноати соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи ўқув шакли бўйича тўлов-шартнома асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи тақдим этилди. Мазкур соҳадаги корхоналарда ишлаётганлар иш берувчиларнинг тавсияномасига ва ўтказилган суҳбат натижаларига асосан талаба бўлишлари мумкин.

 

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси қошида инновацион ривожланиш вазири бошчилик қиладиган Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгаши ташкил этилади, шунингдек Уюшма раисининг илм-фан ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

 

Қурилиш материаллари нархларининг оширилишига йўл қўйилмайди

 

Монополияга қарши курашиш қўмитасига қурилиш материаллари нархларининг асоссиз равишда оширилишига йўл қўймаслик ва уни кузатиб бориш топширилди. Бунинг учун маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилиши ва сотилишида шаффофлик таъминланади ва нархлар бўйича кунлик мониторинг олиб борилади.

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16