Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади

26.04.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги “Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халкаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 231-сон қарори қабул қилинди.

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти: 

  • қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жихатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;
  • илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш махсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланганди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси";
  • 2024-2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати;
  • қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси;
  • қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш схемаси.

 

Шунингдек, қарор билан Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти деб қайта номланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.04.2024 йилдан кучга кирди.

                              

Саодат Усманова

 


.

Валюталар курси

2026-09-23
  • USD:11802.19 (+0.00) сум
  • EUR:13527.67 (+0.00) сум
  • RUB:139.87 (+0.00) сум