Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қурилиш соҳасига жамоатчилик назорати жорий этилади

21.11.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 17.11.2022 йилдаги “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-425-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган дастурларга киритилган лойиҳалар, шунингдек, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари асосида молиялаштириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳалар доирасида:

  • объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” АТда ўтказиладиган электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади;
  • ушбу тизимда ўтказилган тендер (танлов) савдолари якуни ва тўғридан-тўғри музокаралар бўйича буюртмачи билан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасидаги лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ишларини бажариш тўғрисидаги шартномалар тузилади. Шартномалар рўйхатдан ўтказиш учун Молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига электрон шаклда юборилади;
  • тасдиқланган манзилли рўйхатларга киритилган ҳар бир объект идентификация рақами берилган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” АТга киритилади.

 

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ОАВ дастурлар ва лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, сифати ҳамда кўлами устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, унда аниқланган камчиликлар ҳақида давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича штабларга маълумот тақдим этиши лозим.

 

"Шаффоф қурилиш" АТда объектлар бўйича аниқланган бош пудрат ташкилоти томонидан ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи далолатнома электрон тарзда шакллантирилиб, буюртмачи ташкилот билан электрон тарзда келишилади. Буюртмачи томонидан ҳисобварақ-фактуралар Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига молиялаштириш учун электрон шаклда юборилади.

 

Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтингида мавжуд бўлган корхоналар тўғрисида маълумот “Шаффоф қурилиш” МАТда эълон қилинади. Маълумотлар ташкилотларнинг рейтинги, шаҳарсозлик ҳужжатлари, объектда бажарилган иш ҳажмлари ва молиялаштирилган маблағлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-24
  • USD:12625.18 (+0.00) сум
  • EUR:13505.16 (+0.00) сум
  • RUB:146.62 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25