Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходимнинг даромади имтиёздан кам бўлса, ЖШДС қандай ҳисобланади Солиқ ҳисоби сиёсати: қандай қилиб тез тасдиқлаш ва 2026 йилда жарима олмаслик мумкин Чет элликлар учун икки томонлама солиққа тортиш: ортиқча тўламаслик ва ЖШДСни қайтариб олиш

Қурувчиларнинг ўз касб байрами бўлади

08.08.2017

 

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Август ойининг иккинчи якшанба куни Қурилиш соҳаси ходимлари куни деб эълон қилинди. 2017 йилдан бошлаб соҳага мос тарзда ва тантанали равишда нишонланади.

 

Бу қарор Республикада амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, бугунги кунда соҳада қўлга киритилаётган ютукларни кенг тарғиб этиш ва соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларни рағбатлантириш максадида, шунингдек соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб қабул қилинди.

 

“Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни”ни нишонлаш бўйича қонун лойиҳаси 2 ой муддат ичида ишлаб чиқилиши лозим.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.