Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қўшиб юборилганда лицензияни қайта расмийлаштиришга рухсат берилди

21.04.2017

 

18.04.2017 йилдаги ЎРҚ–429-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди. 

 

Энди янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар бўлмиш лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади. Бунинг учун ҳуқуқий ворис қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддат ичида лицензиянинг қайта расмийлаштирилишини сўраб кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияловчи органга ариза топшириши шарт.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари юридик шахслар қайта ташкил этилганда лицензиянинг амал қилиши тўхтатилар эди, ўзгартирилиши бундан мустасно.

 

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда ҳам лицензия қайта расмийлаштирилади. Ушбу ҳолатда лицензияни қайта расмийлаштириш лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида амалга оширилади.

 

Лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланади.

 

Тегишли тузатишлар «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунларга киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег ЗАМАНОВ, 
 экспертимиз.

Валюталар курси

2024-04-30
  • USD:12620.01 (+0.00) сум
  • EUR:13522.34 (+0.00) сум
  • RUB:135.74 (+0.00) сум