Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходимнинг иш ҳақи барча талабларни қоплашга етмаса, ундирувларни қандай амалга ошириш керак Онлайн-НКМ ва виртуал кассани қачон ва қандай қайта рўйхатдан ўтказиш керак Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда

18.02.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 17.02.2026 йилдаги ПҚ-67-сон қарори билан муборак Рамазон ойида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида:

• Ижтимоий реестрдаги "давлат таъминотидаги оила" тоифасидаги оилаларга, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқароларга, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

• Ижтимоий реестрга киритилган "камбағал оила" тоифасидаги эҳтиёжманд оилаларга, шунингдек, "маҳалла еттилиги" томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади;

• "Ижтимоий реестр"га киритилган бемор оилаларнинг 6 минг нафар аъзосига даволаниш ва жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади. 

 

Ушбу харажатлар "Вақф" хайрия жамоат фондига ажратиладиган 800 млрд сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини) ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси беш кун муддатда моддий ёрдам ажратиладиган оилаларнинг электрон рўйхатини шакллантиради.

 

Бунда, эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхати туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади ва унга киритилган эҳтиёжманд оилалар сони "давлат таъминотидаги оила" тоифаси бўйича мазкур туман (шаҳар) даги Ижтимоий реестрга киритилган оилалар умумий сонининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.

 

2026 йил 1 мартга қадар беморларни, шу жумладан, Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларини даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун тиббиёт ташкилотларига юбориш бўйича ахборот модули ишга туширилади.

 

2026 йил 1 мартга қадар бир марталик моддий ёрдам пулини оилаларнинг ижтимоий картасига ёки банк пластик карталарига ўтказиш режалаштирилмоқда. Ўтказилган даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ва уларга кўрсатилган хизматлар учун зарур маблағлар эса Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маълумотлари асосида тегишли тиббиёт ташкилотларига ўтказиб берилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова