Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

06.03.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2025 йилдаги "Расмий статистикани тайёрлаш ва тарқатиш жараёнларига аутсорсинг механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги 116-сон қарори қабул қилинди.

 

Статистика фаолиятига аутсорсинг қуйидаги йўллар билан жорий этилади:

  • савдо, электрон тижорат хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг статистик маълумотларни тарқатиш бўйича ишига аутсорсингни жорий этиш орқали статистик нашрларни фойдаланувчиларнинг кенг доирасига етказиш;
  • норасмий сектор, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти бўйича пилот танланма кузатувларни ташкил этиш.

 

Ҳужжат билан Расмий статистикани тайёрловчилар (консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари) томонидан статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига статистика кузатувчиларини аутсорсинг шартлари асосида жалб этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Низом билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • статистика кузатувларини аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш механизми;
  • аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш тартиби ва аутсорсинг хизматини кўрсатувчи статистика кузатувчисини танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
  • статистика кузатувчиси ва буюртмачининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари;
  • аутсорсинг хизматини кўрсатиш мониторингини юритиш жараёни.

 

Аутсорсинг шартлари асосида статистика кузатувларини ўтказишни режалаштираётган аризачиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • шартномалар тузиш ҳуқуқига эгалик;
  • шартномани бажариш учун зарур бўлган техник, моддий, кадрлар ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
  • солиқлар бўйича қарздорликларнинг йўқлиги;
  • унга нисбатан банкротлик тартибининг мавжуд эмаслиги;
  • виждонсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилмаганлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова