Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

06.12.2016

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2842, 2016 йил 30 ноябрь) билан янги Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати (рўйхат рақами 2800, 2016 йил 13 июнь) ўз кучини йўқотди.

Янги Рўйхат 192 (илгари – 186) номдаги монопрепаратларни ва 1033 (илгари – 983) номдаги мажмуавий препаратларни ўз ичига олади.

 

Илгаригидек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ва дорихоналардан рецептсиз бериладиган дори воситаларига Рўйхатга киритилган дори воситаларининг худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам киради. Шунингдек дори воиталарининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда, бериш тартибидан қатъи назар, Рўйхатга амал қилиниши керак.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2016 йил 5 декабрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.