Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Россия ва Қозоғистонга қатновчи автобуслар қўйилади, меҳнат мигрантларига – $1000 гача кредит берилади

12.03.2018

 

Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПҚ–3584-сон қарорида меҳнат мигрантларини ташиш шароитларини такомиллаштириш ва уларни хорижда иш билан таъминлашга доир шу ва бошқа чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Янги темир йўл йўналишлари, «арзон» авиакомпания барпо этилади

 

Жорий йилда кўрсатилган йўналиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.

 

1.05.2018 йилгача:

  • меҳнат мигрантлари концентрацияси юқори бўлган ёки ўсиши кузатиладиган шаҳарларга янги темир йўл йўналишлари жорий этилади;
  • Вазирлар Маҳкамасига меҳнат мигрантларини пасайтирилган тарифлар бўйича ташиш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳузурида кам бюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этишга доир аниқ таклифлар киритилади.

 

1.06.2018 йилгача плацкарта ва умумий вагонлар сони кўпайтирилади, шунингдек талабгир йўналишлар бўйича, шу жумладан дастлабки жўнаш станциясидан – минтақавий темир йўл узелларидан қатновчи янги йўловчи составлари жорий этилади.

 

1.07.2018 йилга келиб эса, заруратга қараб хорижий темир йўл компанияларининг йўловчи меҳнат мигрантларини ташишга қўйилиши таъминланади. Уларнинг таркиблари Ўзбекистон минтақавий темир йўл узелларидан Россия ва Қозоғистондаги тайинланган станцияларгача ҳаракатланади.   

 

Халқаро автобус ташишларини ривожлантириш

 

3 ойлик муддатда Йўловчи халқаро автобус ташишларини ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган компания ташкил этилади. Унинг учун жорий йилда камида 100 та йўловчи автобуси харид қилинади ва автотранспорт парки мунтазам кўпайтириб борилади. Базавий автовокзаллар (автостанциялар) жойлашуви ва харид қилинадиган автобуслар тақсимоти 15 кунлик муддатда ишлаб чиқилади. 

 

Жорий йилда минтақаларда аввало Россия ва Қозоғистонга халқаро автобус рейсларини ташкил этиш учун автотранспорт ташкилотлари ва автовокзаллар барпо этиш режалаштирилган.  

 

Шу билан бирга, йўловчи халқаро автомобиль ташишлари бозорига хорижий транспорт компаниялари қўйилиши таъминланади. 

 

Автобуслар рейсга чиқишидан олдин бевосита автовокзаллар ҳудудларида техник кўрикдан ўтказилади. Заруратга қараб, автобуслар бутун қатнов йўналиши давомида видеокузатув билан таъминланади.

 

Меҳнат мигрантлари учун – кредитлар ва ўқув курслари

 

Меҳнат мигрантларининг транспорт ва бошқа харажатларини тўлаш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва хорижда ишга жойлашишлари учун 1000 АҚШ долларигача эквивалентда кредитлаш схемалари жорий этилмоқда. Бунда халқаро тўлов тизимлари (Western Union, Contact ва б.) орқали кредитларни ўтказиш ва тўлашнинг мослашувчан механизмлари қўлланилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги меҳнат мигрантлари учун касб-ҳунар коллежлари ва касбий таълим марказлари базасида рус тили ва ишлаб чиқариш касбларига ўргатувчи, шу жумладан бепул курслар ташкил этилишини таъминлайди.

 

Суғурта қилиш ва тиббий ҳужжатларни тан олиш масалалари бўйича Россия билан ҳамкорлик

 

«Ўзагросуғурта» АЖ икки ойлик муддатда РФда меҳнат мигрантларимиз комплекс суғурта ҳимояланиши бўйича Россия суғурта компанияларининг суғурта агенти сифатида ўз ваколатхоналарини очади. Қозоғистонда ҳам шундай қилиш режалаштирилмоқда.

 

Фуқароларимиз патент ва ишлаш учун рухсатнома олаётганларида Ўзбекистонда берилган тиббий текширув ҳужжатларини тан олиш масаласи бўйича Россия Федерациясининг ваколатли органлари билан Келишув лойиҳаси тайёрланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 7.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

                                                                                                          Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум