Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради Ўзбекистондаги компаниялар юридик манзилини қандай ўзгартириши мумкин 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак – Buxgalter Pro Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади

Сабзавот ва мойли экинларни ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш кўпаяди

17.07.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2025 йил 437-сон "Республикада пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, чуқур қайта ишлаш ва уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 438-сон "Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлпнтиришга оида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинди.

 

Ҳужжатлар билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2025-2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг барча тоифадаги хўжаликларида пиёз ва сабзи маҳсулотларини етиштиришни кўпайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар томонидан маҳсулотларни сақлаш учун совутгичли омборхона, саралаш, қурити, қадоқлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаларини ташкил этиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
  • республика ҳудудида мойли экинлар етиштиришга ихтисослашган туманларни ташкил этиш.

 

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда Зомин тажрибасига асосланиб, камида 100 гектар майдонга юқори ҳосилли пиёз ва сабзи навларини экиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллаш, шу жумладан ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш, ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш орқали юқори ҳосил олиш таъминланади.

 

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига қараб, алмашлаб экиш тизимида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг 5 фоизигача мойли экинлар экишга рухсат этилади, бунда бир далада мойли экинларни 2 йилдан ортиқ экиш тақиқланади.

 

Ёғ-мой корхоналари ва товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида мойли экинларни харид қилиш бўйича шартномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" ахборот тизими орқали тузилади.

 

Ҳужжатлар Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2025 йил 15 июлдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова