Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш қоидаларида нималар ўзгарди Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади

«Саховат ва кўмак» жамғармаси муҳтож оилаларга ёрдам беради

23.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

У «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойишида назарда тутилган. 

 

«Саховат ва кўмак» жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ва унинг бўлинмалари Қорақалпоғистон, вилоятлар ва пойтахт бўлимлари, туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда очилади.  

 

Жамғарма маблағлари карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериш учун ишлатилади. Улар пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминланади.

 

Жамғарма маблағларини қуйидагилар тасарруф этадилар:

  • республика миқёсида – «Маҳалла» фонди Васийлик кенгаши;
  • ҳудудлар миқёсида – Жўқорғи Кенгес ва тегишли халқ депутатлари кенгашлари.

 

Жамғарма маблағлари ҳомийлик ва хайрия маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағларнинг бир қисми ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади. Маблағлар тижорат банкларида очилган миллий ва чет эл валютасидаги алоҳида ҳисобварақларда йиғилади. Улардан фойдаланилиши устидан кундалик жамоатчилик назорати ўрнатилади.

 

Туман ва шаҳарларда ҳар бир сектор раҳбари маҳаллалар билан биргаликда ҳар бир оиланинг моддий аҳволини ўрганган ҳолда ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиради. Уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажми ҳам белгиланади. Йиғилган маълумотлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига киритилади.

 

Туман ва шаҳар бўлинмаларида йиғилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар талабларини қондириш учун етарли бўлмаганда тегишли юқори турувчи жамғармаларга мурожаат қилинади.

 

Жамғарма ва унинг бўлинмаларига маблағларнинг келиб тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича маълумотлар ОАВда эълон қилиб борилади. Жамғармага маблағ ўтказиб берган шахсларнинг рўйхати (уларнинг розилиги асосида) кенг жамоатчиликка маълум қилиб борилиши мумкин. 


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.