Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими: бу бухгалтер учун нимани англатади Контрагентнинг тўлов қобилиятини қандай текшириш мумкин: Ўзбекистон учун 3 та хизмат Текширувлар мораторийсидан рақамли ҳисоботларгача: Президент ташаббусларининг бухгалтер учун энг муҳим жиҳатлари

Самарқанд вилоятида машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади

22.04.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.04.2026 йилдаги «Самарқанд вилоятида машинасозлик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-145-сон қарори қабул қилинди.

 

Самарқанд вилоятида 2030 йилга бориб машинасозлик тармоғининг саноатдаги улушини 15 фоизга, тармоқдаги қўшилган қиймат улушини 40 фоизга етказиш режалаштирилган.

 

Хусусан, Каттақўрғон туманидаги 100 гектар майдондаги машинасозлик саноат зонасида ҳар йили 10 минг дона автомобиль (юк машиналари, автобуслар, микроавтобуслар, пикаплар ва ихтисослаштирилган транспорт воситалари, шу жумладан электрда ҳаракатланувчи) ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.

 

Машинасозлик саноат зонаси иштирокчилари сифатида фақат N, М2, М3, О ва L тоифадаги транспорт воситалари, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этувчи корхоналар рўйхатдан ўтказилади.

 

Машинасозлик саноат зонаси фаолияти Самарқанд вилояти саноат зоналари бошқармаси тасарруфида бўлади.

 

Ҳужжат билан машинасозлик саноат зонасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова