Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Саноат корхоналарида “яшил технологиялар” жорий этилади

25.07.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2023 йилдаги “Айрим саноат соҳаларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ва муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 300-сон қарори қабул қилинди.

 

“Яшил” технологиялар қуйидаги тармоқларда жорий этилади:

  • қурилиш материаллари;
  • металлургия, кимё ва тўқимачилик саноати.

 

Ўзбекистоннинг “Оҳангаронцемент” АЖ, “Knauf Gips Farg'ona” МЧЖ,  “Олмалиқ КМК” АЖ,   “Maxam-Chirchiq” АЖ ва “Zelal Tekstil” МЧЖ каби етакчи корхоналарининг чиқиндисиз ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш имконини берувчи технологиялардан фойдаланиш ва хавфсиз кимёвий моддаларни қўллашга ўтиш бўйича тажрибаси ўзлаштирилади.

 

Тармоқ корхоналарида экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тармоқни чиқиндисиз соҳага айлантириш, шунингдек, айланма иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум