Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида «касаллик варақалари» қандай акс эттирилади Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги янги Низом нима учун қабул қилинмоқда Юридик шахс ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни қандай ҳисобга олиши ва тўлаши керак

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги бир қатор ҳужжатлар такомиллаштирилди

07.05.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2025 йилдаги 289-сон қарори билан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзгартиришлар қуйидагиларни назарда тутади:

  • саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
  • хавфли ишлаб чиқариш объектлари томонидан техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастри паспортлари ишлаб чиқилиши мажбурийлигини белгилаш;
  • саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларга эксперт гувоҳномасини бериш тартибини такомиллаштириш.

 

Хусусан, қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом (06.06.1997 й. 286-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
  • Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (30.06.2005 й. 152-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова