Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Савдо-саноат палатасининг вазифалари кенгайтирилди

24.01.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.01.2023 йилдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Савдо-саноат палатаси қуйидагиларга ҳақли:

  • Ҳукуматга ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнеснинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган ёки уни чеклаётган НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш тўғрисидаги кўриб чиқилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш;
  • Палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш;
  • Олий Мажлис, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, халқаро ташкилотларда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ифодалаш;
  • бизнес муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик масалалари борасида жамоатчилик эшитувларини ташкил қилиб бориш ва бошқалар.

 

2023 йил 1 февралдан бошлаб:

  • микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади ҳамда қонунда назарда тутилган аъзолик билан боғлиқ Палата хизматларидан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга, Палата томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган қўшимча пуллик хизматлар бундан мустасно;
  • тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар аъзо сифатида рўйхатга қўйиш учун Палатага электрон тизим орқали юборилади;
  • Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда ҳудудий фуқаролик жамиятини қўллаб қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан Палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.

 

Палата тадбиркорлик субъектларининг манфаатларида Ўзбекистон судларига тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади.

 

Бундан ташқари, халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда Палатага миллий ҳамкор бириктириш талаби қўлланилмайди.

 

Давлат органлари ва идоралар томонидан тадбиркорликка оид барча ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Палата лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади.

 

Палатанинг тармоқлар билан тўғридан-тўғри ишлаши учун унинг ҳузурида жамоатчилик асосида тармоқлар кесимида қўмиталар ташкил этилади.

 

Тадбиркорлар билан жойларда тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида жамоатчилик асосида камида 20 нафар илғор тадбиркорлардан иборат Тадбиркорлик кенгашлари ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан Республика ҳудудларида ташкил этиладиган “Тадбиркорлар хиёбонлари”нинг  рўйхати тасдиқланди, у ерда тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда "B2B" тадбирлари ўтказилади.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум