Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

11.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 286-сон қарори қабул қилинди.

 

Сайлов кодексига, шунингдек,  Президентнинг "Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

 

Хусусан, 2-банд қуйидаги кичик банд билан тўлдирилди:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми (давлат тилида, лотин ёзувида), туғилган санаси, доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг яшаш жойи манзили ва унинг кадастр рақами Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тақдим этиладиган ахборотлар ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, 4 «д»-бандда аниқлаштирилишича, Ташқи ишлар вазирлиги чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига киритилган ўша давлат ҳудудида турган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида ахбаротларни тақдим этади.

 

9-банд қуйидаги кичик бандлар билан тўлдирилди:

  • ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги - фуқароларнинг кўчмас мулк объектлари кадастр рақамлари, улар жойлашган манзили ва геолокация тўғрисида ахборотларни тақдим этади;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида - сайлов бошланишидан уч ой аввал, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган фуқаролар тўғрисида эса - сайлов бошланишидан 4 ой аввал ахборотларни тақдим этади.

 

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилган сайлов участкаларининг дислокациялари асосида сайлов участкаларига тегишли ҳудуд чегаралари бўйича Кадастр агентлиги томонидан сайлов округлари ва участкаларининг геолокацияли электрон харитаси тузилади.

 

Ҳужжат билан бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16