Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сейсмология соҳасида қатор туб ўзгаришлар амалга оширилади

03.08.2020

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.07.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4794-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури тасдиқланди.

 

Сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишлари:

  • аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
  • сейсмик хавф даражасини камайтириш чораларини кўриш;
  • қуйидагилар устидан назоратни амалга ошириш:

- фойдаланишда бўлган ва фойдаланишга топшириладиган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини назорат қилиш;

- республика ҳудудида жойлашган сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини назорат қилиш;

  • қуйидагиларни жорий этиш:

- сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

- сейсмик хавфсизлик ва мустаҳкамликни таъминлашнинг замонавий услуб ва техник воситаларини амалиётга жорий этиш;

  • сейсмик хавфсизлик ва мустаҳкамликни таъминлашнинг илмий асослари ва технологияларини такомиллаштириш.

 

Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашга (кейинги ўринларда - Кенгаш) Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юкланди.

 

Шунингдек, сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида масъул органлар белгиланди:

  • Фанлар академияси - давлат илмий муассасаси қуйидагилар учун масъул:

а) сейсмик хавфни турли миқёсда баҳолаш, ҳудудларни сейсмик районлаштириш;

б) зилзилаларни муддатлар кесимида прогноз қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

в) турли сейсмик хавфнинг инженер-геологик асосларини ва баҳолаш технологияларини яратиш учун масъул бўлган.

  • Қурилиш вазирлиги – давлат бошқаруви органи қуйидагилар учун масъул:

а) республика ҳудудида қурилаётган объектлардаги лойиҳалар ва қурилиш сифатини сейсмик хавфсизлик бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва назорат қилиш;

б) шаҳарлардаги мавжуд биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш;

в) иншоотларнинг сейсмик хавфини камайтириш бўйича зарур тадбирлар ишлаб чиқиш.

  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги - давлат бошқаруви органи қуйидагилар учун масъул:

а) республика ва трансчегаравий ҳудудларда, шунингдек табиий ва техноген хавфли ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфсизлик бўйича мониторингни ўтказиш;

б) кучли ва талафотли зилзилалар содир бўлиши хавфи мавжуд бўлганида уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти таркибида Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида юридик шахс тузмаган ҳолда Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

 

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети "Муҳандислик сейсмологияси" таълим йўналиши ва мутахассислиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети "Сейсмология ва сейсмометрия" таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш юзасидан базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди. Ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

 

Турин политехника университети қошида Бино ва иншоотларни экспериментал тадқиқ қилиш илмий-техник лабораторияси ташкил этилади. Лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг асосий йўналишлари белгиланди.

 

Шунингдек ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • 1.10.2020 йилга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиётни ишлаб чиқиш;
  • 1.01.2021 йилга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг сейсмик ва комплекс прогностик станциялари билан прогноз маълумотлар алмашинуви жараёнига автоматлаштирилган тизимни жорий этиш;
  • 1.03.2021 йилга қадар 2030 йилгача бўлган муддатда Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.
  • 1.04.2021 йилга қадар:

а) аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумотлар етказилишини таъминловчи мобиль иловани яратиш;

б) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг расмий веб-сайти, маълумотлар базаси ва мобиль илова ўртасида тезкор маълумотлар алмашинуви интеграциясини таъминлаш;

  • 1.06.2021 йилга қадар сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик заифлигини баҳолаш паспортларини шакллантириш ва уларнинг аниқланган сейсмик заифлигини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун Кенгашга киритиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16