Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тасдиқланди

20.11.2023

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг «Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (15.11.2023 й. АВ рўйхат рақами 3478).   

 

Намунавий тартиб:

  • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва ҳимоя қилиш тартибини;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш принциплари, мақсадлари ҳамда шартларини;
  • шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. 

 

Мулкдор ва (ёки) оператор ёхуд учинчи шахс томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов беришда қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:

  • шахсга доир маълумотларга ишлов беришни аниқ ва олдиндан белгиланган мақсадларда амалга ошириш;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов беришда мақсадлари бир-бирига мос келмайдиган шахсга доир маълумотлар базаларини бирлаштиришга йўл қўйилмаслик;
  • шахсга доир маълумотларнинг аниқлиги, ишончлилиги, яхлитлиги ва бутлигини таъминлаш;
  • агар шахсга доир маълумотларни сақлаш муддати қонунчиликда ёки субъект билан тузилган шартномада белгиланмаган бўлса, шахсга доир маълумотларни уларга ишлов бериш мақсадларига эришиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга сақлаш;
  • агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ишлов берилаётган шахсга доир маълумотлар ишлов бериш мақсадларига эришилгандан сўнг ёки ушбу мақсадларга эришиш зарурати йўқолган тақдирда йўқ қилиниши ёки эгасизлантирилишини таъминлаш.

 

Шахсга доир махсус маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг розилиги ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида олиниши лозим. 

 

Офертада (оммавий шартномада) шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсадлари аниқ кўрсатилган тақдирда, офертани (оммавий шартномани) қабул қилиш (тасдиқлаш) субъектнинг шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилиги деб ҳисобланади.

 

Субъектнинг мулкдор ва (ёки) операторнинг хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган талаб ва шартларга розилик бериши мулкдор ва (ёки) оператор томонидан субъектнинг шахсга доир маълумотларига ишловга беришга розилиги ҳисобланади. 

 

Субъект ёки унинг қонуний вакили шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўғрисидаги розилигини исталган вақтда қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

 

Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг розилиги билан қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

  • операторнинг номи, СТИРи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖШШИР);
  • субъектнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадлари;
  • субъектнинг ишлов беришга розилик берилаётган шахсга доир маълумотлари рўйхати;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилик амал қиладиган муддат ёки давр;
  • шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга бериш ва (ёки) ушбу маълумотларни трансчегаравий узатишга розилиги;
  • шахсга доир маълумотларни ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларда тарқатишга розилиги;
  • бошқа маълумотлар.

 

Тарихий, статистик, социологик, илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шахсга доир маълумотларга ишлов берилаётганда мулкдор ва оператор, шунингдек учинчи шахс бу маълумотларни эгасизлантириши шарт. Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш учун субъектнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

 

Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш шахсга доир маълумотларни тиклаш имкониятини истисно қилади.

 

Шахсга доир маълумотлар мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек учинчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда 3 кун ичида йўқ қилиниши лозим:

  • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадига эришилганда;
  • субъектнинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун берилган розилиги чақириб олинганда;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг субъект берган розилик билан белгиланган муддати ўтганда;
  • суднинг қарори қонуний кучга кирганда.

 

Давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар сўраб олинганда, шахсга доир маълумотлар субъектига бу ҳақида хабарнома юборилади (бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно).

 

Хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, нодавлат ташкилотларга шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум