Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шифокор-эпидемиологларга тўловлар оширилди

27.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан 24.04.2020 йилдаги коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш тўғрисидаги ПҚ-4695-сон қарор имзоланди.

 

2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларига Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

а) қўшимча тўловлар миқдори оширилади:

  • меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги шароитлари учун - 15%дан 50%га;
  • меҳнатнинг оғир шароитлари учун – 40%дан 75%га;

б) меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5%га оширган ҳолда қўлланилади.

 

Бунда улар учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6% миқдорида кунлик қўшимча тўлов ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа устамалар сақланиб қолади.

 

Республика, ҳудудлар, туман ва шаҳарлар Бош давлат санитария врачлари эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этишга ҳақли. Уларга карантин тадбирларини амалга ошириш даврида қуйидаги шартлар билан давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва бошқа ходимлари жалб қилиниши мумкин:

  • давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш жойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва миқдорлари сақланиб қолади;
  • хусусий клиникалар ходимларининг меҳнати учун тўловлар, зарур ҳолларда, давлат тиббиёт муассасаларидаги тегишли лавозим ва тоифадаги ходимлар учун белгиланган шартлар ва миқдорларда амалга оширилади. Молиялаштириш - санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
  • давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик отрядлар таркибига жалб қилинган ходимлари ойлик лавозим маошига 6% миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар худди шу маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.04.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16