Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шўъба корхоналарини истаганингизча ташкил этаверинг

03.01.2017

27.12.2016 йилдаги  ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда – СК) тузатишлар киритилди.

Кичик тадбиркорлик субъекти бўлиб ҳисобланиш учун корхона ходимларининг ўртача йиллик сони қонунчилик томонидан ўрнатилган мезонларга жавоб бериши лозим. Бу ҳақда ҳар бир бухгалтер яхши билади.

 

Ходимлар сонини аниқлашда қуйидагилар инобатга олиниши қонунчиликда кўзда тутилган: корхонанинг асосий ходимлари, ўриндошлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи жисмоний шахслар, шунингдек, унитар (шўъба) корхоналар, ваколатхоналар ва филиалларда ишловчилар сони. Яъни амалдаги формулировкада унитар корхона шўъба корхона билан айнан ўхшаш.

 

Шу аснода фуқаролик қонунчилигида (ФКнинг 67 ва 70-моддалари) унитар ва шўъба жамияти белгиларига турлича таъриф берилган ва бу белгилар бир-бирига айнан ўхшаш эмас. Шўъба жамияти – алоҳида юридик шахс бўлиб, алоҳида мол-мулкка эга. Улар хўжалик жамияти, ширкат ва бошқа шаклларда давлат рўйхатидан ўтказилади. Ҳатто, иштирок улуши 100% бўлган бошқа жамият шўъба жамиятининг  муассиси бўлган тақдирда ҳам, ФКга кўра у барибир унитар деб тан олинмайди.

 

Натижада “унитар (шўъба) корхоналарда” формулировкаси солиқ тўловчилар учун талай муаммоларни келтириб чиқарар эди. 

 

Фуқаролик кодекси билан мувофиқлаштириш ва турли хил талқин қилишни бартараф этиш мақсадида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси ҳамда Солиқ кодексининг 350-моддасига ўзгартиришлар киритилди. «(Шўъба)» сўзи чиқариб ташланди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



 

Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.

 

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-07
  • USD:12648.12 (+0.00) сум
  • EUR:13622.03 (+0.00) сум
  • RUB:138.42 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19