Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сигарета тутунида қанча никотин ва смола бўлади

05.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги 74-сон қарори билан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

 

Ҳужжат эълон қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач амалга киритилади. Шу пайтдан бошлаб стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ва ихтиёрий қўлланилади.

 

Умумий техник регламент тамаки маҳсулотларига (рўйхат бўйича) қўлланилади, бироқ қуйидаги маҳсулотларга тааллуқли бўлмайди:

  • экспортга сотиш учун мўлжалланган ёки Ўзбекистон орқали транзит ўтиладиган;
  • шахсий эҳтиёж учун сотишни кўзламаган ҳолда ёки кўргазма намуналари, тажриба ва маркетинг тадқиқотлари учун намуналар сифатида олиб келинадиган;
  • жисмоний шахслар томонидан кейинчалик сотишни кўзламасдан шахсий фойдаланиш учун ишлаб чиқариладиган.

 

Регламентда тамаки маҳсулотини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, ўраш ва маркировкалаш бўйича талаблар акс эттирилган.

 

Хусусан, таркибида бўлиши лозим бўлган чекланган миқдор кўрсатилган:

а) битта сигарета тутунидаги смола:

  • фильтрли – 10 мг;
  • фильтрсиз – 16 мг;

б) битта сигарета тутунидаги никотин (фильтрли, фильтрсиз) – 1 мг.

 

Ҳужжатда «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонундаги тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги тиббий огоҳлантириш (ўровнинг олд ва орқа томонидаги асосий юзанинг камида 40%ида) бўлиши шартлиги борасидаги талаблар ҳисобга олинди. Бунда қуйидагилар аниқлаштирилди:

  • матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огоҳлантиришнинг мазмуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 5 йилда кўпи билан 1 марта тасдиқланади. Йил мобайнида огоҳлантиришнинг тасдиқланган янги эскизлари сотиладиган маҳсулот ўрамида пайдо бўлиши лозим;
  • огоҳлантириш шундай жойлаштириладики, ўрам очилганда ёзувлар ёки расм бутлиги сақланиб қолиниши таъминланиши керак;
  • матн истеъмол ўрамининг юқори қисмига параллел жойлаштирилади ҳамда ўзбек ва рус тилларида киритилади;
  • блокларда ҳам истеъмол ўрамидаги каби огоҳлаштириш бўлиши лозим, бунда уларнинг олд ва орқа томонларида огоҳлантириш ёзуви мутаносиб жойлаштирилиши ҳисобга олинади.  

 

Тамаки маҳсулотининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) мажбурий сертификатлаш (батафсил қаранг) ёки мувофиқликни декларациялаш шаклида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.02.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум