27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Соддалаштирилган тартиб танланганлиги тўғрисида билдириш зарур эмас
Соддалаштирилган тартиб танланганлиги тўғрисида билдириш зарур эмас
29.12.2016
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ тўлашади. Аммо йил якунларига кўра уларнинг ихтисослашуви ўзгарса, ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашни аниқлаб олиш керак бўларди. Соддалаштирилган тартибни қўллаш учун улар 1 февралдан кечиктирмай ДСИга ёзма билдириш тақдим қилишлари шарт эди (СКнинг 352-моддаси). Ёзма билдиришнинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги умумбелгиланган солиқларни тўлашга розилик ҳисобланарди.
Энди эса солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимидан фойдаланишда давом этиш ҳақида солиқ органларига ҳеч қандай билдириш тақдим этишнинг ҳожати йўқ. Чунки СК 352-моддасининг олтинчи қисми чиқариб ташланди. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб илгари савдо ёки умумий овқатланишга ихтисослашган микрофирмалар ва кичик корхоналарга билдириш тақдим этмасдан ЯСТ тўлаш ҳуқуқи берилди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзаганиев,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
- Касса инвентаризациясини қандай ўтказиш керак
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»
- Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди
- Аутсорсинг компаниясига ЭРИ қандай берилади
- Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги нималар билан шуғулланади
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларда меҳнат муносабатларининг қандай белгилари бўлмаслиги керак
- ЭРИни аутсорсерга топширмоқчи бўлсангиз, нимани кўзда тутиш лозим
- Рўйхатдан ўтиш барча учун мажбурий
- Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди