Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Соддалаштирилган тартибда импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати қайта кўриб чиқилди

14.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 11.08.2020 йилда «Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 449-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 474-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжатда белгиланишича, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона тизими бундан мустасно) 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилади. Илгари барча фармацевтика маҳсулотларини олиш чиқиш тақиқланган эди.

 

Бунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга Республика махсус комиссияси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлигининг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланган:

а) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати;

б) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхати.

 

Дори воситаларининг янги рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланган: умифеновир, меглюминаакридонацетат, рибавирин, ритонавир, лопинавир, циклоферон, ивермектин, нелфинавир, ингаверин, анаферон, гроприносин, арепливир, сульфокамфокаин 99,2 мг/мл, интерферон, гелофузин, дофамин ва криопреципитат.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов.