Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи «картотекада» бўлса, харидор томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми 2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин

Соғлиқни сақлаш: COVID-19га қарши шошилинч чораларни кўриш лойиҳаси амалга оширилмоқда

17.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2024 йил 5 сентябрдаги «Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида инфекцияларга қарши курашиш лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-310-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ажратилган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган деб белгиланди*. 

 

ОТБ ва ОИИБ ажратган қарзни қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. 

 

Ҳужжат билан ОТБ ва ОИИБ билан молиявий ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳаси асосий техник-иқтисодий параметрлари  ва мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. 

 

* – Осиё тараққиёт банки  билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида юқорида кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш учун 10 йиллик имтиёзли давр билан 40 йил муддатга жами 100 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратилиши бўйича келишувга эришилган;

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки  билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида лойиҳани  амалга ошириш учун 10 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга жами 100 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратилиши бўйича қарз битими имзоланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 12 сентябрдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.