Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар давом этади

06.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 5 май куни “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

 

Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш учун ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилади:

  • 2021 йил 1 июлдан бошлаб - 10 мингта;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб - яна қўшимча 10 мингта.

 

Эҳтиёж мавжуд бўлган оғир шароитли туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимларига республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари, олий тиббиёт таълим муассасалари, улар ҳузуридаги клиникаларнинг малакали раҳбар ходимлари ва мутахассислари жалб қилинади. Улар шартнома асосида муайян муддатга асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини сақлаган ҳолда, улар жалб қилинган тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимидаги ойлик иш ҳақини тўлиқ тўлаб берилган ҳолда жалб қилинади. Ушбу харажатлар ҳамда уларнинг уй-жой ижараси тўловлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амалдаги койкалар фондининг 10%и 2022 йил 1 январдан бошлаб, яна қўшимча 10%и 2023 йил 1 январдан бошлаб тўлов асосида тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган койкалар фондига ўтказилади. Бундан бўшайдиган Давлат бюджети маблағлари туман (шаҳар) шифохоналарининг дори воситалари, реактивлар ва тиббиёт ускуналари таъминотини яхшилашга ҳамда вилоят тиббиёт муассасаларида қўшимча койка фондини ташкил этишга йўналтирилади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб:

  • ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади. Ушбу фаолият фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади:

а) махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобиль тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;

б) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотасини 2 бараварга оширилади. Бунда, қуйидагиларни назарда тутувчи ўқитишнинг янги тизими жорий этилади:

  • клиник ординатура ўқув даврининг иккинчи йили ҳудудлардаги ихтисослашган тиббиёт марказлари филиалларида, вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази филиалларида ўтказилади, шунингдек, маълум бир қисми иш жойида давом эттирилади;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:

а) ҳудудга зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш учун тегишли маҳаллий бюджетдан етарли миқдорда грант ажратилади. Грант асосида таълим олган битирувчиларга тегишли ҳудудга бориб, 3 йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади;

б) ҳудудга фаолият юритиш учун юборилган тор мутахассисликдаги шифокорларнинг яшаш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

2021 йил 1 ноябрга қадар бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жорий этилади. Бунинг учун 2021 йилда қўшимча 80 млрд сўм маблағ ажратилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси  ташкил этилади. Унинг маблағлари ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассислар, шунингдек, республикада фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш учун йўналтирилади.

 

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси 2021 йил 1 июлдан унга Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилади. Унга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш, шунингдек ушбу жараёнга замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш;
  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришини таъминлаш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси”;
  • 2021 йил 1 июндан бошлаб тиббий техника, тиббий буюмлар ва уларнинг бутловчи қисмларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган хорижий ташкилотлар рўйхати.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16