2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига солиқ текширувларини ўтказиш тартиби билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Солиқ текширувлари: турлари ва ўтказиш асослари
Солиқ текширувлари: турлари ва ўтказиш асослари
23.01.2017

Солиқ текширувлари турлари
Киритилган тузатишларга кўра, солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ текширувининг икки тури қўлланилади: режали ва режадан ташқари (қуйидаги жадвалга қаранг).
Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши) |
Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши) |
Текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширувдир |
Юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарорига кўра ўтказиладиган қисқа муддатли текширувдир |
Шунингдек, режадан ташқари текширувлар ўтказиш учун асосларга ҳам тузатишлар киритилган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Солиқ текшируви тури |
Уни ўтказиш учун асос |
Режадан ташқари солиқ текшируви |
|
Бозорларнинг, савдо комплексларининг ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида қисқа муддатли текширув* |
|
Тугатилаётган юридик шахсни режадан ташқари солиқ текширувидан ўтказиш |
|
* Бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушишига ва топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши қисмида ўтказилади.
Бундан ташқари, Солиқ кодексига муқобил текширувларни бекор қилиш билан боғлиқ тузатишлар киритилди.
Кўрсатилган ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади
Ишонч билдирилсин – текширилмасин!
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?