27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Солиқлардан тежалган маблағларни узоқроқ ишлатиш мумкин
Солиқлардан тежалган маблағларни узоқроқ ишлатиш мумкин
30.12.2016

Солиқ имтиёзларини тақдим этилишининг кўп учрайдиган шартларидан бири солиқ солишдан бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳисобланади. Шу тариқа, давлат инвестицияларни капиталга – инсон ва моддий-техник капиталга рағбатлантиради.
Амалиётда имтиёзлардан тўлиқ фойдалана олмасликнинг сабаби шундаки, бўшаган маблағлар имтиёзли давр мобайнида тўлиқ ишлатилиши керак. Акс ҳолда улар пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундириб олинади (СКнинг 30-моддаси 4-қисми).
Масалан, агар имтиёзли солиқ даври 2016 йилда тугаса, солиқлардан тежалган суммадан 2017 йилнинг 1 январигача фойдаланилиши керак. Шу тариқа бирга имтиёзли даврнинг сўнгги чорагида имтиёзлар деярли амал қилмаган, чунки бўшаган маблағларни ҳисоблаш ва йил охиригача улардан фойдаланишнинг имкони йўқ.
Солиқ кодексининг 30-моддасига киритилган қўшимчалар ушбу адолатсизликка барҳам беради. Солиқ тўловчиларга имтиёзли давр мобайнида фойдаланилмаган бўшаган маблағларни имтиёзли давр тугаганидан кейин яна бир йил давомида белгиланган мақсадларга йўналтириш ҳуқуқи берилди. Агар ушбу давр тугаганидан кейин ҳам улардан тўлиқ фойдаланилмаган бўлса, фойдаланилмаган маблағлар қолдиғини бюджетга қайтаришга тўғри келади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


