27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда — СК) ўзгартиришлар киритилди).
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Солиқларни мажбурий ундириш осонлашди
Солиқларни мажбурий ундириш осонлашди
16.01.2017

Маълумки, солиқ қарзларини белгиланган муддатларда тўламаган солиқ тўловчига нисбатан солиқ органлари, мажбурий ундиришнинг қуйидаги чораларини қўллашга ҳақли:
- солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш (СКнинг 63-моддаси);
- ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммаларга қаратиш (СКнинг 64-моддаси;
- ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш (СКнинг 65-моддаси).
Солиқ органлари солиқ тўловчидан мол-мулкининг миқдори ўрнатилган минимумдан ошиб кетсагина унинг ҳисобига солиқ қарзини ундиришлари мумкин эди. Ушбу минимум ҳар йили тасдиқланади ва 2017 йилда юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 20 баробарини ташкил этади.
Энди СКнинг 59 ва 61-моддаларига киритилган ўзгартиришлар асосида, солиқ органлари солиқ бўйича қарздорлик миқдори белгиланган минимумдан кам бўлса ва у тўлов муддати тугаганидан кейин бир йил мобайнида тўланмаган бўлса, ундиришни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратишга ҳақли.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- 1 майдан нималар ўзгаради
- Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда
- Яна хабардор қилиш тартиб-таомили ҳақида
- Янги қоидалар бўйича фойдаланилмаётган мол-мулк объектлари қандай аниқланади
- «Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керак

- Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
- «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи нима?
- Маҳаллий корхоналар мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
- «Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатишга доир тартиб-таомилларни такомиллаштириш тўғрисида»