Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

СOVID-19: хорижий ҳамкорлар Ўзбекистонга $3 млрд дан ортиқ маблағ ажратадилар

24.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 22.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4691-сон қарори қабул қилинди.

 

Халқаро молия институтлари (ХМИ) Ўзбекистонга умумий қиймати $3 млрд дан ортиқ узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ва грантларни тақдим этишга тайёр. Улар билан дастлабки келишувларга эришилди.

 

Ҳужжатга илова қилинган «Йўл харитаси»дан кўриниб турганидек, маблағлар соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ($277,5 млн), тадбиркорлик ва банк тизимини ($700 млн), давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ($1,7 млрд, €150 млн), коммунал ва энергетика корхоналарининг бир маромда ишлашини таъминлашга ($300 млн) йўналтирилади.

 

Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш доирасида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  • республика санитария-эпидемиология хизматини тубдан модернизация қилиш, халқаро стандартлар ва илғор амалиётларга мувофиқ техник жиҳозлаш ва мутахассисларни тайёрлаш;
  • халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозланган ҳудудий санитария-эпидемиология лабораторияларини ташкил қилиш;
  • санитария-эпидемиология хизматининг барча бўғинларида ишлашга малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш;
  • юқумли касалликларни илғор компьютер технологиялари ва телетиббиёт усулларидан фойдаланган ҳолда энг аввало, болалар ва оналарни даволаш учун замонавий клиникалар яратиш ва жиҳозлаш.

 

Қуйидагилар масъул ижро этувчи агентликлар этиб белгиланди:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги – соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини мустаҳкамлаш учун жалб қилинаётган ХМИнинг қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан;
  • Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа ХМИнинг тегишинча энергетика ва коммунал соҳаларидаги корхоналар айланма маблағларини молиялаштириш учун жалб қилинадиган қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан;
  • Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ХМИ қарзларини жадал жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги – мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун ХМИ томонидан тақдим этилаётган кредит линияларини ўз вақтида жалб қилиш ва жадал ўзлаштириш юзасидан.

 

Уларга (молиялаштирувчи ХМИ билан келишилган ҳолда) тендер савдолари ва харидларни ўтказмасдан БМТ ташкилотларининг глобал платформалари орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат этилди.  

 

«Йўл харитаси»даги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш вице-премьер – инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигида шакллантирилган мувофиқлаштирувчи гуруҳ зиммасига юклатилди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19