Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Спорт таълими тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди

11.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 5.11.2021 йилдаги «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-5280-сон қарори қабул қилинди.  

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) ҳамда Дастурни 2021–2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;
  • Дастурнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари);
  • 2022-2025 йилларда олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари.

 

Дастур 25.06.2021 йилдаги ПҚ-5160-сон қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Унда спорт таълими тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • спорт таълими тизими мазмунини сифат жиҳатдан янгилаш, шунингдек профессионал педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш;
  • спортчилар томонидан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган спорт хизматлари сифатини яхшилаш;
  • спорт таълими тизимида коррупция элементларига барҳам бериш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;
  • спорт таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни молиявий таъминлашнинг самарадорлигини ошириш ва бошқалар.

 

Спорт бино ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари фақатгина олдиндан ишлаб чиқилган ТИАга мувофиқ амалга оширилади. Олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш учун Давлат бюджетидан 2022 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили қўшимча:

  • 50 млрд сўм – қурилиш-таъмирлаш ишларига;
  • 10 млрд сўм – замонавий спорт жиҳозлари, технология воситалари, асбоб-ускуналар ва махсус спорт кийимлари билан таъминлашга;
  • 10 млрд сўм – тиббиёт бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар, дори-дармон ва тиклантирувчи воситалар билан жиҳозлашга;
  • 2 млрд сўм – замонавий ўқув адабиётларини чоп этиш ва харид қилишга ажратилади.

 

Спорт-таълим муассасалари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтини жиҳозлаш ҳамда фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Туризм ва спорт вазирлиги томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, махсус транспорт воситалари, мультимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, сунъий ҳамда табиий майдон қопламалари ва инвентарлар 2024 йил 1 октябрга қадар божхона божидан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум