Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Спорт тури қандай эътироф этилади?

18.10.2016

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2832, 2016 йил 11 октябрь) билан янги Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Илгари амалда бўлган Ўзбекистон Республикасида спорт турлари реестри тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2354, 2012 йил 25 апрель) ўз кучини йўқотди.

Янги Низом эскисидан қуйидаги жиҳатлар билан фарқланади.

 

Эндиликда спорт турларини (спорт турининг тармоқларини) эътироф этиш ва Спорт турлари реестрига киритиш учун Маданият ва спорт ишлари вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас:

 

спорт федерацияси (уюшмаси), жисмоний тарбия-спорт ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тасдиқланган нусхаси;

 

спорт федерацияси (уюшмаси)нинг халқаро спорт ташкилотига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги (агар аъзо бўлса) ҳужжатнинг нусхаси ва унинг ўзбек тилидаги тасдиқланган таржимаси.

 

Спорт турлари (спорт турининг тармоқлари)ни эътироф этиш учун ушбу спорт тури, илгаригидек, Ўзбекистоннинг камида 4 та минтақасида ривожланган бўлиши керак. Бироқ қишки, ўқ отиш ва гольф спорт турларига (илгари – фақат қишки спорт турларига) бундай талаб қўйилмайди.

 

Белгиланишича, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Спорт турлари реестрини электрон ҳужжат кўринишида юритади ва унинг нусхасини ўзининг расмий веб-сайтида (www.mcs.uz) жойлаштиради.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ 2016 йил 17 октябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16