Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Спортни ривожлантириш вазирлиги: тузилмаси ва фаолиятини молиялаштириш белгиланди

22.02.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 18.02.2022 йилдаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-136-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2022 йил 18 февралдаги "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-75-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинди. У билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Спортни ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
  • Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 76 нафар бўлган тузилмаси.

 

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти Давлат бюджети маблағлари, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга ва амалдаги тартибга асосан амалга оширилади.

 

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади. Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жaмғapмacигa спорт соҳасидан келиб тушган маблағлар Жaмғapмaгa тўлиқ ўтказилади.

 

Жaмғapмa маблағларини шакллантириш манбалари:

  • муассиси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар  ихтиёрида солиқлap ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
  • хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;
  • тизим ташкилотларининг мол-мулкини (бундан кўчмас мулк мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50%и;
  • тизим ташкилотларининг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50%и;
  • тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Спортни ривожлантириш вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган Давлат бюджети маблағларининг, шунингдек, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50%и;
  • тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10%и;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва бошқалар.

 

Жамғарма маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча paғбатлантиришга йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19