Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Тан олинган жарима ва пенялар чегирилмайдиган харажатларга киритилмагандаСавдо фаолиятидан воз кечилса, айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилади“Чиройли” рақамли автомобиль қандай ҳисобга олинади (йўриқнома)

Спортнинг устувор турлари бўйича ҳар йили спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланди

10.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 5.11.2021 йилдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021–2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури;
  • 2021–2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари учун 1 164 та спорт майдончаларини ташкил этиш параметрлари.

 

Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда спортнинг олти тури бўйича ҳар йили қуйидаги спорт мусобақалари ўтказилади:

  • юриш ва югуриш бўйича – «Tashkent Marathon», «Samarkand Half Marathon» ва «Zaamin Ultra» халқаро марафонлари, «Sky Camp Bostanliq» триатлон ва йога марафонлари, «Барча рекордлар бизники!» 
    (5 ва 10 минг қадамга), турли масофаларга югуриш бўйича «Янги рекордлар сари!»;
  • мини-футбол бўйича – «Янги Ўзбекистон ёшларимиз», «Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи» (оилавий жамоалар ўртасида) «Раҳбар кубоги» (давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида);
  • бадминтон бўйича – «Баҳор маликалари», «Бадминтон лигаси» (умумий ўрта ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида), «Раҳбар кубоги» (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида) ва «Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!» (аҳолининг кенг қатламлари ўртасида);
  • стритбол ва «Workоut» бўйича – «Рекорддан – янги рекордга!» ва «Гиёҳванд моддаларга қарши!» (таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида), «Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!» (маҳалла жамоалари ўртасида), «Қишлоғинг учун ғалаба қозон!» (қишлоқ жамоалари ўртасида), «Соғлом танда – соғлом фикр!» (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида).

 

2022 йил 1 январдан бошлаб спортнинг устувор турлари бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг (селекция) уч босқичли тизими жорий этилади. Унда қуйидагиларни ўтказиш назарда тутилади:

  • I босқичда – спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари (туман/шаҳар ҳокими кубоги);
  • II босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари ўртасида вилоят мусобақалари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кубоги);
  • III босқичда – вилоят мусобақалари ғолиблари ўртасида республика мусобақалари.

 

Бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини ривожлантириш учун ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида спорт майдончалари ташкил этилади. Уларда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истаклари, аҳоли сони ва инфратузилмани инобатга олинади. Спорт майдончаларининг аҳоли яшаш жойларига қулай ва халқаро талабларга мос равишда ташкил этилишига эътибор қаратилади.

 

Спорт майдончаларини фойдаланиш хусусиятини йўқотмаган ҳолда ва тегишли жойлашувига кўра маҳалла фуқаролар йиғини ёки уй-жой мулкдорлари ширкатларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

 

Спортнинг устувор турлари бўйича спорт майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус спорт анжомлари ва жиҳозлари, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техника ресурслари 2024 йил 1 сентябрга қадар божхона божидан озод этилади.

  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2022-01-17
  • USD:10839.97 (+0.00) сум
  • EUR:12420.44 (+0.00) сум
  • RUB:142.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг