Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Стандартларнинг ягона ахборот базаси шакллантирилмоқда

03.04.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2024 йилдаги ВМҚ-177-сонли “Стандартлаштириш фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Миллий стандартларни ишлаб чиқиш, ўтказиш, бекор қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда:

  • миллий стандартларга бўлган талаблар;
  • миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби;
  • миллий стандартларни экспертизадан ўтказиш тартиби;
  • миллий стандартларни тасдиқлаш, рўйхатга олиш ва бекор қилиш, уларга ўзгартириш киритиш тартиби белгиланмоқда.

 

Миллий стандартлар стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар томонидан ишлаб чиқилади. Техник қўмиталар ташкил этилмаган соҳалар бўйича миллий стандартлар Стандартлар институти томонидан ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек:

  • Стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш, юритиш ва тарқатиш фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом;
  • Стандартлаштириш режасини шакллантириш тўғрисидаги низом;
  • Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, ветеринария, карантин ва санитария соҳалари мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Кўрсатилган соҳалар мутаҳассислари камида уч йилда бир маротаба ўз малакасини оширишлари керак.

 

Малакани ошириш онлайн (масофавий), офлайн (Стандартлар институти биносида) ва жойларга чиққан ҳолда амалга оширилади.

 

Курсларда ўқиш қиймати:

  • уч кунлик - БҲМнинг 1 баравари;
  • бир ҳафталик - БҲМнинг 3 баравари;
  • икки ҳафталик - БҲМнинг 5 баравари;
  • уч ҳафталик - БҲМнинг 10 баравари;
  • тўрт ҳафталик - БҲМнинг 14 баравари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев