Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Статистика ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди

15.12.2022

Рус тилида ўқиш

Давлат статистика қўмитасининг “Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (12.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3401).

 

Ҳужжат билан 2023 йил 1 январдан кучга кирадиган 100 дан зиёд статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланмоқда. Шу билан бирга, Статистика қўмитасининг 2022 йилдаги шаклларидан фарқли равишда, янги рўйхатда қуйида соҳалар бўйича алоҳида шакллар тасдиқланмаган:

  • биржа фаолияти тўғрисида;
  • мева-cабзавот хариди тўғрисида;
  • кутубхона фаолияти тўғрисида;
  • тижорат банклари фаолияти тўғрисида;
  • суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида;
  • маданий мерос объектлари тўғрисида.

 

2022 йил учун тасдиқланган статистика ҳисоботи шакллари 01.01.2023 йилдан ўз кучини йўқотмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.