Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Статистика методологиялари аудити қандай ўтказилади

17.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 690-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 3.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4796-сон қарорига мувофиқ ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Расмий статистика методологияларини аудитдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар  ва қўшимчалар.

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган кўп йиллик ва йиллик статистика дастурларига киритилган расмий статистикани ишлаб чиқувчиларда ҳар йили аудит ўтказилади.

 

Давлат статистика қўмитаси бошқа ишлаб чиқувчи томонидан фойдаланилаётган статистика методологиялари халқаро стандартларга мувофиқлигини текшириш учун аудит ўтказади. Аудит расмий статистикани ишлаб чиқувчилар билан келишган ҳолда 1 декабрга қадар тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан ташкил этилади.

 

Расмий статистикани ишлаб чиқувчида статистика методологияларини аудитдан ўтказиш ҳар беш йилда камида бир марта ўтказилади. Аудит ўтказиш, унинг натижаларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Аудит ўтказишнинг умумий муддати 3 ойдан ошиши мумкин эмас, халқаро ҳужжатларни таржима қилиш зарурати туғилган, ўрганилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳажми кўп бўлган, шунингдек ахборотлар тўлиқ тақдим қилинмаган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Аудит якунлари бўйича вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган тавсиялар берилади. Расмий статистика материалларини текшириш, шакллантириш ва таҳлил қилиш учун вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан электрон ҳамкорлик амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум