Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги қоидалар бўйича санитария-эпидемиологик хулосани қандай олиш мумкин Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси суммасидан иш ҳақи бўйича ортиқча тўловни ушлаб қолиш мумкинми Иш ҳақи ўзгарганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини (касаллик таътилини) қандай қайта ҳисоблаш керак Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди

Статистика органлари услубиётларининг аудити ўтказилади

09.10.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2025 йилдаги "Расмий статистика фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида"ги 627-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг махсус жамғармаси тўғрисидаги низом.

 

Расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика маълумотларини тайёрлаш билан боғлиқ фаолиятида қўллайдиган услубий ҳужжатларнинг халқаро тавсияларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича аудити кўп йиллик ва бир йиллик статистика дастурларига киритилган расмий статистикани тайёрловчилар томонидан амалга оширилади.

 

Текширув ҳар йили тасдиқланадиган режа-жадвалга мувофиқ Миллий статистика қўмитаси томонидан ташкил этилади. Бунда статистика фаолиятини амалга оширувчи субъектларнинг статистика фаолияти услубиёти ҳар беш йилда камида бир марта ўтказилади.

 

Махсус жамғарманинг асосий вазифалари:

  • статистика органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
  • статистика органлари мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
  • ходимларни моддий рағбатлантириш;
  • замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ва бошқалар.

 

Махсус жамғарма маблағлари давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатганлик ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ солинадиган маъмурий жарималар ҳисобидан шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова