Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Стратегик харид қилувчиларга тендер ўтказмасликка рухсат берилди

25.01.2018

 

Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПҚ-3487-сон «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

 

Эслатиб ўтамиз, умумий қоидага кўра, давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш контрактнинг АҚШ долларига эквивалентдаги суммасига боғлиқ (23.08.2017 йилдаги ПҚ–3237-сон қарорга қаранг).

 

Қабул қилинган ҳужжат қуйидаги стратегик харид қилувчиларга нисбатан алоҳида шартларни жорий этади: НКМК, ОКМК, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекэнерго», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзбеккўмир», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбектелеком», «Энергия тежаш миллий компанияси» ва «Ўзавтосаноат», шунингдек уларда мазкур компанияларнинг улуши бўлган ташкилотлар.

 

Улар жорий ишлаб чиқариш фаолиятида ишлатиладиган, контракт суммасидан қатьий назар, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни, шунингдек, ишлар ва хизматларни харид қилиш контрактларини (шу жумладан, импорт контрактларини) тузиш ҳуқуқига эга бўлишди. Яъни танлов (тендер) савдоларини ўтказиш (контракт суммаси $1 минг дан $100 минггача бўлганда ўтказилади) тўғрисидаги умумий талаблар уларга тааллуқли эмас, бироқ улар етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар туза олишмайди.

 

Бунда қуйидаги шартлар амал қилади:

  • таклифларни стратегик харид қилувчилар томонидан тузиладиган ва уларнинг раҳбарлари бошчилик қиладиган идоравий танлов комиссиялари баҳолайди;
  • эквиваленти 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган суммадаги товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишга бўлган техник топшириқлар Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий келишувдан ўтказилади;
  • энг яхши таклифларни танлаб олиш натижалари бўйича тузилган барча контрактлар, шу жумладан, импорт контрактлари кўрсатилган Марказда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим.   

  

Юқорида таърифланган тартиб татбиқ этилмайдиган иккита ҳолат мавжуд:

 

1 –  ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) харидларига;

 

2 – Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси кафолатлари орқали жалб қилинаётган кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган контрактларга.

 

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 22.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин вақтда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум