Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Стратегик ислоҳотлар агентлигига қўшимча вазифалар юкланди

01.12.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 08.11.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-190-сон Фармон имзоланди.


Ҳужжатга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • жамоатчилик, етакчи хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчиларни кенг жалб қилган ҳолда аҳолини ташвишга солаётган масалалар ва муаммоларга ечим топиш ҳамда ижтимоий соҳа, иқдисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни трансформация қилиш бўйича истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш;
  • ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларда хориж мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни (шу жумладан, хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини) ўрганишни ташкил қилиш, мамлакатимиздаги ишларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилган ҳолда уларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларни имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш юзасидан республиканинг илмий ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

 

Қуйидаги давлат ва жамоат ташкилотлари Агентлик билан фаол ҳамкорликни амалга оширишади:

  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
  • Адлия вазирлиги;
  • Статистика агентлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегия ва минтақалараро тадқиқотлар институти;
  • «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати;
  • «Тараққиёт стратегияси» маркази;
  • «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази;
  • «Ватандошлар» жамоат фонди».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум