Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Суд ҳокимияти органларида меҳнатга ҳақ тўлаш қайта кўриб чиқилди

17.07.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 13.07.2018 йилдаги ПФ–5482-сон Фармони билан тегишли нормалар тасдиқланди.

 

Олий суд, қуйи судлар судьялари ва ходимлари, шунингдек Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди. Ўзгартиришлар асосан судлар аппарати ва Департамент ходимларига тааллуқли бўлди. Уларнинг лавозим маошлари 1–3 разрядга оширилди. Судьялар орасида фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар судлари ҳамда уларга тенглаштирилган судлар судьяларининг лавозим маошлари 1 разрядга оширилди.

 

Белгилаб қўйилганидек, 2018 йил 1 августдан бошлаб:

  • ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,5 баравар миқдорда қўлланилади;

 

Масалан, туманлараро, туман, шаҳар судлари судьялари учун ЯТС бўйича 14-разряд белгиланган. Одатда 14-разряд бўйича ходимларнинг лавозим маошларини аниқлашда энг кам иш ҳақи мазкур разрядга тегишли тариф коэффициенти – 6,893 га кўпайтирилади. Суд тизими ходимлари учун тариф коэффициенти бир ярим баравар оширилишини ҳисобга олсак, у 10,3395 ни ташкил этади. Натижада маош 1 905 569,85 сўмга (184 300 сўм ЭКИҲ х 10,3395) тенг бўлади;

 

  • малака даражаси ва мансаб даражасига эга бўлган судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига ойлик устама миқдори 50%ни ташкил этади. Мазкур устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритилади;  

 

Масалан, туман суди судьясининг иш ҳақи 1 905 569,85 сўм бўлганда алоҳида меҳнат шароитлари учун устама миқдори 952 784,9 сўмни (лавозим маоши + алоҳида меҳнат шароитлари учун 50 фоизлик устама = 2 858 354,75 сўм) ташкил этади. Минимал 5-нчи малака даражаси учун 15 фоизлик қўшимча ҳақ ва лавозим маошига 20 фоизлик устамани (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) ҳисобга олганда бошловчи судьянинг иш ҳақи тахминан 3 858 778,9 сўмни ташкил этади. Судьялик стажи 2 йилни ташкил этганда бошланғич миқдори 5% бўлган кўп йиллик хизмати учун устама ҳисоблана бошлайди, иш ҳақи эса 4 001 696,64 сўмга етади;

 

 

  • судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун, лавозим маошларига (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) устамалар ҳамда малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ миқдорлари адлия органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади.

 

Ушбу тўловлар давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимларга белгиланган тартибда, ш.ж. ушбу Фармон кучга киргунга қадар сайланган ёки Президентнинг қарорлари билан тайинланган, шунингдек, судьялик малака даражаларига эга судьяларга ушбу давлат органлари ва ташкилотларида назарда тутилган барча устамалар ва қўшимча ҳақларни сақлаб қолган ҳолда татбиқ этилади. Бундай судьяларнинг давлат органлари ва ташкилотларида ишлаган вақти уларнинг ушбу орган ва ташкилотлардаги меҳнат фаолияти бошланган пайтдан бошлаб судьялик стажига киритилади. 

 

Олий суд раисига Олий суд ва Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг юқори малакали, ташаббускор, хизмат мажбуриятларини ҳалол ва самарали бажараётган судьялари ва ходимларига қўшимча равишда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100%игача миқдорда устама (пул таъминоти) тўлаш ҳуқуқи берилди.

 

Махсус унвон ва даражалар мавжуд бўлиши назарда тутилган назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан тайинланган (сайланган) судьяларга малака даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судьялар малака даражаларининг бошқа органлар унвонлари ва даражаларига нисбатини ҳисобга олган ҳолда, лекин эгаллаб турилган лавозим учун назарда тутилганидан юқори бўлмаган ҳолда берилади. Судьялар малака даражаларининг бошқа органлар унвонлари ва даражаларига нисбати жадвалда кўрсатилган:

 

Судьялар малака даражалари

Ҳарбий унвонлар

Божхона органлари махсус унвонлари

Прокуратура органлари (ш.ж. ҳарбий прокуратура) мартаба даражалари

Адлия органлари мартаба даражалари

Ички ишлар органлари махсус унвонлари

Суд органлари мансаб даражалари

1

Бешинчи

 

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти

3-даражали юрист, адлия лейтенанти

3-даражали юрист

Лейтенант

3-даражали юрист

 

2

Катта лейтенант

Божхона хизмати катта лейтенанти

2-даражали юрист, адлия катта лейтенанти

2-даражали юрист

Катта

лейтенант

2-даражали юрист

 

3

Тўртинчи

Капитан

Божхона хизмати капитани

1-даражали юрист, адлия капитани

1-даражали юрист

Капитан

1-даражали юрист

 

4

Учинчи

Майор

Божхона хизмати майори

Адлия кичик маслаҳатчиси, адлия майори

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Майор

3-даражали адлия маслаҳатчиси

 

5

Иккинчи

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги

Адлия маслаҳатчиси, адлия подполковниги

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Подполковник

2-даражали адлия маслаҳатчиси

 

6

Биринчи

Полковник

Божхона хизмати полковниги

Адлия катта маслаҳатчиси, адлия полковниги

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Полковник

1-даражали адлия маслаҳатчиси

 

7

Олий

Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-майор

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

 

8

Генерал-лейтенант

Божхона хизмати генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-лейтенант

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

 

9

Генерал-полковник

Божхона хизмати генерал-полковниги

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-полковник

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

 

 

 

Олег Гаевой.

 

 





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_